«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Москва-Тошкент рейси Нукусда тўхташи бортдаги йўловчилардан бири вафоти туфайли рўй берган. Бу маълумот авиакомпаниядаги манба томонидан тасдиқланди.

HY 604 рейси белгиланганидан 4 соатга кечикиб, Тошкентга соат 20:05да етиб келган.

«Kun.uz» билан суҳбатлашган манба самолёт бортида вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлганини айтди.

Ҳозирча ҳодиса бўйича расмий маълумот йўқ.

Москвадан Тошкентга учаётган самолёт Нукусда қўнишга мажбур бўлди