Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам ижобий ислоҳотларга қўл урилди. Буни таълим тизимини тубдан яхшилаш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган ва қабул қилинаётган ҳужжатларда ҳам кўриш мумкин.

Ҳар бир соҳа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади ва бундай ҳужжатлар асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Юртимизда таълим тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида йўл қўйилиши билан бир қаторда, таълимнинг ҳар бир босқичи тўғрисида алоҳида Низомлар қабул қилинган. Бундай Низомларда таълим босқичини ташкил этиш тартиблари белгиланган. Булар қуйидагилар:

  1. боғчалар фаолияти - Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида»ги Низом билан;
  2. мактаблар фаолияти - Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низом билан;
  3. коллеж-лицейлар фаолияти - Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги Низом билан;
  4. докторантура фаолияти - Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида»ги Низом билан.

Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги рўйхатда «Олий таълим тўғрисида»ги Низомни қайд этмадик. Чунки бу низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинмаган.

«Олий таълим тўғрисида»ги Низом 2003 йил 9 январь кундаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 9-сон буйруғи билан