Спорт | 18:10 / 01.11.2017
10030
1 дақиқада ўқилади

«Реал»га Кейнни харид қилмаслик таклиф этилди

Фото: PA

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Стив МакМанаман, қироллик клубига «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн керак эмас деб ҳисобламоқда.

«Реал» президенти Флорентино Перес ўрнида бўлганимда Кейнни харид қилмасдим. Ундан кўра, ёш Мбаппега ўхшаган футболчи афзалроқ.

Кейнни қўлга киритиш жуда қийин бўлади, чунки футболчиларнинг нархи кескин ошган шароитда, унинг трансфери учун 200 миллион евро тўлашга тўғри келади.

Англиядаги клублар жуда профессионал, бу ер футболчи фаолиятининг ўсиши учун ажойиб жойдир. 

Кейн Лондонда қолгани маъқул, чунки у оиласи билан бу ерда яшашдан бахтиёр» - деб МакМанаман сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Аввалроқ, «Реал» Кейн учун 100 миллион фунт ва Карим Бенземани бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид