Британия мудофаа вазири ўтмишдаги номақбул иши сабабли истеъфога чиқди
Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизматида РИА “Новости” ахборот агентлигига маълум қилинган.
Фэллон ўзини аёл журналист билан номақбул тутганликда айбловлар ортида лавозимини тарк этган. Воқеа 10 йилча аввал юз берган: вазир гўёки аёлнинг тиззаларига қўлини қўйган, бу эса жинсий шилқимлик сифатида баҳоланган.
"Охирги вақтда менинг ўтмишда ўзимни тутишим билан боғлиқ бир қатор айбловлар пайдо бўлди. Бу айбловлардан кўпи ёлғон, бироқ мен авваллари ўзимни қуролли кучлар учун номуносиб тутганимни тан оламан. Мен булардан хулоса қилиб, истеъфога чиқишга қарор қилдим", деб айтилган Фэллоннинг бош вазир Тереза Мэй номига йўлланган баёнотида.
"Охирги 3,5 йил давомида мудофаа вазири сифатида хизмат қилиш мен учун шараф бўлган, мен бизнинг хавфсизлик ортидан кузатувчи эркаклар ва аёллар иши ва жасурлиги, профессионаллигидан фахрланаман", деб қўшимча қилган вазир.
Яқинда аввал Sunday Express нашрида ишлаган, ҳозирда радиобошловчи бўлган Жулия Хартли-Брюер номларни маълум қилмаган ҳолда ўзи билан юз берган воқеа ҳақида сўзлаб берган. У консерваторлар партияси анжуманидаги кечки овқат вақтида бир эркак унга шилқимлик қила бошлагандан кейин унинг юзига тарсаки туширишини айтган. Sun бу шилқим эркак ким бўлганини тезда аниқлай олган ва бу Фэллон бўлиб чиққан.
Ушбу айбловлар ошкор бўлгандан кейин Фэллон бир марта Хартли-Брюерга нисбатан ўзини номақбул тутганини тан олган, бироқ бу қилмиши учун анча аввал кечирим сўраганини айтган.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024