Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувлари ниҳоясига етди. 

Куннинг марказий ўйинида H гуруҳи аъзолари "Тоттенҳэм" ўз уйида мусобақанинг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 27-дақиқасида Алли ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада футболчининг ўзи дубль қайд этди. Эриксеннинг 65-дақиқада киритган голи ҳисобни йирик кўринишга олиб келганди, бироқ 80-дақиқада Роналду жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Яна бир голларга бой бўлган учрашув F гуруҳидан чиқишга асосий даъвогарлар ўртасида бўлиб ўтди. "Наполи" ўз уйида "Манчестер Сити"га қарши куч синашди. Учрашув 2:4 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Дастлаб 21-дақиқада Инсинье мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Отаменди ҳисобни тенглаштирди. 48-дақиқада Стоунз шаҳарликларнинг 2-голини киритди. 62-дақиқада Жоржиньо пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. "Сити"га ғалаба келтирган гол 69-дақиқада Агуэро томонидан киритилди, ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Стерлинг жамоасининг ғалабаси ишончли бўлишини таъминлади. 

Куннинг қолган учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

4-тур
Е гуруҳи

Севилья Испания – Спартак Россия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 30 Лангле, 2:0 – 59 Банега, 2:1 – 78 Зе Луиш.
Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Коршья, 83), Лангле, Писарро, Нзонзи, Сарабия (Навас, 74), Банега (Крон-Дели, 77), Нолито, Бен-Йеддер.
Спартак – Селихов, Жикия, Ташчи, Ещенко (Петкович, 79), Комбаров, Фернандо, Глушаков, Мельгарехо (Зе Луиш, 72), Пашалич (Попов, 57), Промес, Луис Адриано.
Огоҳлантиришлар: Глушаков (32), Ташчи (61), Жикия (86), Бен-Йеддер (90).

Ливерпуль Англия – Марибор Словения 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 49 Салоҳ, 2:0 – 64 Жан, 3:0 – 90 Старриж.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Клаван, Окслейд-Чемберлен, Милнер, Фирмино (Груйич, 85), Вейналдум (Хендерсон, 17), Салоҳ (Старриж, 74), Жан.
Марибор – Ханданович, Райчевич, Шулер, Вилер, Биллонг, Хотич (Ахмеди, 81), Пихлер, Бохар (Байде, 69), Кабха, Милец, Мешанович (Таварес, 59).
Огоҳлантиришлар: Бохар (22), Райчевич (52).