Жаҳон | 12:20 / 02.11.2017
7748
2 дақиқада ўқилади

Навоз Шариф судда жавоб бериш учун Покистонга қайтди

Фото: AP

Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф пайшанба куни судда коррупцияга қарши иш юзасидан кўрсатма бериш мақсадида мамлакатга қайтиб келди, деб хабар бермоқда Dawn нашри.

Бош вазир Лондондан Исломободга қайтган, у Англия пойтахтида рафиқаси, онкологик хасталикдан даволанаётган Бегим Кулсум билан бирга бўлган. Pakistan International Airlines авиакомпаниясининг бортида собиқ бош вазир бўлган самолёти Беназир Бҳутто номидаги аэропортга соат 8.20лар атрофида қўнган. Сиёсатчи ўз тарафдорлари томонидан кутиб олинди. Кейинчалик пайшанба куни Шариф тарафдорлари олдида чиқиш қилади, жума куни эса ўз иши бўйича навбатдаги суд мажлисига боради.

Шу билан бирга, ўтган ҳафта суд мажлисга келмагани сабабли собиқ бош вазирнинг ҳибсга олинишига доир ордер берди, бироқ Покистон оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, унга фақат судга чақириқ қоғозини топширишлари кутилмоқда.

Шариф ва унинг оиласига нисбатан тергов 2016 йилда Mossack Fonseca фирмасининг «Панама тўплами» деб аталувчи ҳужжатлари эълон қилинганидан сўнг бошланди. Ҳужжатларга кўра, бош вазирнинг фарзандлари оффшор фирмаларга эгалик қилган. Олий суд комиссияси қошидаги махсус тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки суриштирув жорий йилнинг ёзида якунланди, 28 июлда эса Олий суд комиссия ҳисоботи асосида Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатди ҳамда терговда исмлари келтирилган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатишга қарор қилди.

Мавзуга оид