Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда осмонўпар иморат 5,15 млрд. долларга сотилди
Ҳонгконгда қиймати 5,15 млрд. АҚШ доллари бўлган осмонўпар иморат сотилди, бу дунё бўйича кўчмас мулк бозоридаги рекордга айланиши мумкин, деб ёзмоқда South China Morning Post газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, осмонўпар иморат CK Asset ҳолдингига тегишли бўлган, қароргоҳи Пекинда жойлашган CHMT Peaceful Development консорциуми эса харидорга айланган.
«Бу шуни кўрсатадики, Ҳонгконгдаги тижорий кўчмас мулк бозори ҳамон рақобатбардош ва юқори нархлардан зарар кўриши эҳтимолдан узоқ бўлиб қолмоқда», - дея Colliers International’нинг Осиёда баҳолаш ҳамда маслаҳат бериш бўйича бошқарувчи директори ўринбосари Винсент Чунгнинг сўзларини келтиради газета.
Таъкидланишича, CK Asset эгаси Ли Кашин Ҳонгконгдаги энг бадавлат инсонлардан бири ҳам саналади.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026