KUN.UZ сайти янги лойиҳага қўл ургани ҳақида хабар берган эдик. Бундан буён куннинг энг муҳим воқеалари тафсилотлари видеодайжест кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола қилиб борилади. Видеодайжестнинг навбатдагисида 14 ноябрь куни рўй берган воқеа ва янгиликларга тўхталиб ўтилган:
- Шавкат Мирзиёев геология соҳасининг бугунги ҳолатини танқидий таҳлил қилди ва соҳасига чет эл инвестицияларини фаол жалб этишга доир кўрсатмалар берди
- Бош вазир Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради ва Европадаги 200та компания вакиллари олдида нутқ сўзлайди
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори Президент расмий сайтида эълон қилинди.
- Рус ва турк президентларининг Сочидаги учрашуви: икки томонлама иқтисодий муносабатлар 100 млрд. долларга етказилади
- Қирғизистонда Ўмурбек Бабанов «Республика — Ата Журт» фракцияси раҳбарлигини тарк этди
- Энди Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар махсус веб-сайтда аниқ юритилади
- Ўзбекистон бўйлаб бензин нархи ошадими деган савол барчани қийнаб келаётган эди. Вилоятларида бензин инқирози рўй бераётган эди. Ниҳоят бензин нархи деярли 35-40 фоизга ошиши











