17:10 / 16.11.2017
11035

«Agrobankmobile» инновацион хизмат тури – тўловларнинг осон ечими 

Миллий матбуот марказида «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан «Пластик карта тизимини такомиллаштириш, бу борада жорий этилаётган инновацион ғоялар ва уларни ривожлантириш асослари» мавзусида анжуман ўтказилди.

Анжуманда бугунги кунда банкда пластик карталар билан ишлаш тизимида замонавий интерактив хизмат турларини ривожлантириш юзасидан қатор ижобий ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Фото: Агробанк

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк томонидан тарқатилган пластик карталар сони 3 миллионтани ташкил этиб, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қулайликлар яратиш учун 19 мингтага яқин корпоратив пластик карталар муомалага чиқарилди. 

Айни пайтда пластик карталар орқали тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида «Агробанк» филиалларида 30дан зиёд банкомат ва 120та инфокиоска фаолият юритмоқда. Улар орқали иш ҳақи, пенсия тўловларини юклаш, шунингдек, коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилди.

Хусусан, молия муассасаси томонидан «Agrobankmobile» замонавий хизмат тури жорий этилиб, аҳолига сифатли, тезкор ва ишончли хизматлар  кўрсатилмоқда. Айни пайтда янги хизмат тури нафақат «Агробанк» пластик карталаридан фойдаланувчи барча мижозларга, балки бошқа банкнинг пластик карталаридан фойдаланувчилар учун ҳам таклиф этилмоқда. 

Мазкур мобил илова орқали солиқ ва божхона, коммунал, кредитларни сўндириш, картадан картага пул ўтказиш, уяли алоқа ҳамда шаҳар телефонлари, интернет-сайтлар ва телевидение, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ҳамда суғурта хизматлари ва бошқа тўловларни амалга оширишлари мумкин. 

Шунингдек, «Агробанк»да хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун «Agrobankmobile-Biznes» мобил иловаси ҳам йўлга қўйилган. Унда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисоб рақамларидаги маблағларни тасарруф этиш, товар ҳамда хизматлар учун тўловларни ўтказиш, турли ҳисоботларни шакллантириш ва бошқа имкониятлар яратилган.

Тадбирда келгусида аҳоли ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор хорижий давлатларда фойдаланиб келинаётган VISA, Union Pay, Master card, МИР каби халқаро пластик карталар тизимини янада ривожлантириш борасида маълумотлар бериб ўтилди.

Фото: Агробанк

Анжуман сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олишди.

Фото: Агробанк

Telegram каналимизга қўшилинг: 
https://t.me/AgrobankChannel

Саҳифамизга аъзо бўлинг ва  янгиликларимизни бошқалар билан бўлишишни унутманг!

Агробанк иловасини кўчириб олинг:

Google Play App Store

Top