Тошкент бозорларида маҳсулотлар учун энг юқори чекланган нархлар белгиланди (фото)
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокими ва масъул қўмиталар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари билан Тошкент деҳқон бозорларида ва савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун энг юқори чекланган нархлар ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Потребитель.уз маълум қилди.
Ҳужжатга кўра, Тошкент бозорларида 1-30 ноябрь кунлари учун маҳсулотларнинг алоҳида турларига энг юқори чекланган нархлар белгиланди. Рўйхатдан картошка, пиёз, сабзи, гуруч, гўшт, балиқ, товуқ гўшти ва тухум каби маҳсулотлар жой олган.
Мол гўшти учун нарх 1 кг. учун 33 минг сўмдан ошмаслиги керак (4 доллар). Қўй гўшти нархи – 34 мингдан ошмаслиги лозим (4,21 доллар). 1 кг. картошка – 3 минг сўм ($0,37), пиёз – 3 минг сўм ($0,24), сабзи - 1,5 минг сўм ($0,2), гуруч турига қараб 3600 дан 6500 сўмгача ($0,44–0,80), товуқ гўшти – 18 минг сўм ($2,2), балиқ – 15 минг сўмгача ($1,8) ва тухум – бир донаси учун 500