Жаҳон | 16:40 / 17.11.2017
15299
1 дақиқада ўқилади

Мугабе омма олдида кўриниш берди

Фото: Reuters

Зимбабве президенти 93 ёшли Роберт Мугабе Ҳараре шаҳридаги университетда ташкил этилган маросимга ташриф буюрди. Бу ҳарбийлар мамлакатдаги назоратни ўз қўлларига олишганидан сўнг биринчи марта юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Таъкидланишича, унинг маросим очилишидаги нутқи оммавий салбий ҳайқириқлар билан кутиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зимбабведа Мугабега импичмент эълон қилиш кўзланаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид