НАТО Эрдўғанни “душман” сифатида белгилагани йирик можарога сабаб бўлди
НАТОнинг Норвегияда ўтаётган машғулотларида можароли вазият келиб чиқди. НАТО вакиллари “шартли рақиблар” суратлари тасвирланган стендда Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг суратларини жойлаштиришган.
“Улар “душманлар” суратлари тасвирланган стендни ўрнатишибди, унда Отатурк ва мен ҳам борман”, деб айтган Эрдўған ўзи бошчилик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари олдидаги нутқида.
Шундан кейин Анқара ушбу машғулотларда иштирок этаётган 40 нафар туркиялик ҳарбийни ортга қайтаришга қарор қилган. Эрдўғаннинг айтишича, ушбу қарорни Туркия бош штаби воқеадан хабар топгандан кейин қабул қилган. Мамлакат раҳбарияти бу қарорни қўллаб-қувватлаган.
Эрдўған бу стенд олиб ташланса ҳам қарорини ўзгартирмаслигини айтган, чунки НАТОнинг бундай хатти-ҳаракатлари “иттифоқдошлик тушунчасига зиддир”.
Норвегиядаги машғулотлар 1 ноябрда бошланган ва 18 ноябргача давом этади.
Туркия 1952 йилдан бери НАТО аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024