Фан-техника | 10:20 / 22.11.2017
6786
2 дақиқада ўқилади

Эксперт iPhone 8S қандай экран билан чиқарилишини билдирди

Яқинда савдоси бошланган iPhone X смартфонларини ишлаб чиқариш талабни қувиб етмоқда. Буюртма қилинган маҳсулотни етказиб бериш муддатининг 3−4 ҳафтадан 2−3 ҳафтагача қисқаргани шундай дейишга асос бўлади, дейди Rosenblatt Securities таҳлилчиси Жун Чжан. Унинг сўзларига кўра, Apple ишлаб чиқишни муваффақиятли тарзда кучайтирмоқда.

Харидорларни бироз узоқлаштираётган жиҳати смартфоннинг юқори нархдалигидир. У 999 доллар туради. Таҳлилчининг айтишича, Apple iPhone X смартфони нархини пасайтириши мумкин. Бунинг учун келаси йили OLED дисплй ўрнига LCD-экранли телефон таклиф этилади ва у iPhone 8S деб номланиши эҳтимол. Бундан ташқари, айрим харидорлар iPhone 8 телефонига эътибор бермаяпти. Улар аксинча, ундан арзонроқ 7-моделни маъқул кўришмоқда. 

Дастлабки ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, ўрта тоифадаги харидорлар iPhone 7 смартфонини танламоқда. Бирмунча бойроқ аҳоли қатлами эса, iPhone X телефонини маъқул кўрмоқда. Rosenblatt Securities маълумотларига қараганда, шу вақтгача дунё бўйлаб 7−8 млн дона iPhone X сотилган. Apple декабрь ойига келиб, флагман телефонини ишлаб чиқариш ҳажмини 25 млндан 26−27 млн донагача етказади. 

Мавзуга оид