ПФЛ «Насаф»га белгиланган 100 млн сўм жариманинг бир қисмини мухлислар тўлаб бермоқчи
Қаршининг «Насаф» клуби мухлислари клубга ПФЛ тартиб-интизоми томонидан белгиланган 100 млн сўмлик жарима пулини тўлашда ёрдамлашмоқчи. Бу ҳақда Воҳа мухлислар сайти хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, мухлислар клуб томонидан жаримага тортилган суммани маълум қисмини бўлсада, ўзлари тўлаб бериш мақсадида хайрия акцияси бошлаган.
«ПФЛ» қарори «Насаф» мухлисларининг катта хурсандчилигидан кейин, кайфиятини тушириб юборди. Бу албатта ачинарли ҳол. «Насаф» клубининг фаол мухлислари томонидан ташаббус гуруҳи тузилиб, қарорга сабаб бўлган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда. Аслида воқеа қандай бўлгани суриштирилмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, биринчи бўлиб Лобанов томонидан профессионал футболчига хос бўлмаган ҳаракат бўлганлиги аниқ бўлмоқда. Яъни, воқеа содир бўлган жойда ўтирган мухлислар бу ҳақда керакли жойда, керакли кўрсатма беришга ҳам тайёр эканликларини билдиришмоқда. Воқеа ва қабул қилинган қарор юзасидан айни пайтда, расмий ташкилотларга мурожаат тайёрланмоқда. Аммо афсуски, қарор қабул қилиб бўлинди. Бу қарор мухлисларнинг энг яхши кўрган клубига нисбатан катта молиявий зарар бўлди.
Шу муносабат билан ташаббус гуруҳи ўзаро келишиб, клубга жаримани тўлашга ёрдам учун, маблағ йиғиш ҳам бошлаб юборилди ва мухлис – Маъруф Ҳазратқулов номига банкдан махсус ҳисоб рақами (пластик карточкада) очишди.
Пластик карточка рақами: 8600 0329 6323 0420
Кимки ушбу ташаббусни қўллаб-қувватласа, шу рақамга пул ўтказиши мумкин. «Биз ҳеч қачон севимли клубимизни ёлғизлатиб қўймаймиз!», дейилади мухлислар баёнотида.
Мавзуга оид
17:54 / 01.11.2024
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
00:00 / 24.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Иорданияда мағлубиятга учраб, гуруҳида 3-ўринга тушди
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
13:39 / 30.05.2024