Технология | 10:38 / 22.11.2017
4205
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автобуслар йўлга қўйилади

Фото: Free Malaysia Today

2022 йилдан бошлаб,​ Cингапурда автоматик ҳаракатланувчи жамоат транспорт автобусларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлиги баёнот берган.

Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида ишчи кучи етишмай турган давлатда юқори технологик ечимлар, жумладан, инсон омили қатнашмайдиган автоматик ҳаракатланувчи машиналарни ишлаб чиқариш кўп вақтдан буён муҳокама этилади.

Айни пайтда оролда 10га яқин шу соҳага ихтисослашган компаниялар янги технологияни яратиш устида бош қотирмоқда.

Маълум қилинишича, ҳайдовчисиз автобуслар дастлаб аҳоли гавжум бўлмаган туманларда синовдан ўтказилади.

Транспорт мобил алоқа орқали марказ билан боғланиши, айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот етказиб бериши мумкин.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид