Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий уруғлантириш тўғрисида Мусулмонлар идорасининг фатвоси чиқади
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгашининг сунъий уруғлантириш бўйича фатвоси чиқади. 18 ноябрь куни Диний идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари диний соҳа ходимлари иштирокида мажлис ўтказган эди. У ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасидаги вазифалар ижроси ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ўтказган видеоселектордаги муҳокамаларга бағишланди. Бу ҳақда Идора матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугунги кунда Ўзбекистон жамиятида кузатилаётган сунъий уруғлантириш масаласига алоҳида тўхталди.
“Диний идоранинг Хотин-қизлар билан ишлаш бўлимига ушбу масала юзасидан мурожаатлар бўлмоқда ва Фатво бўлимига ҳам саволлар келиб тушмоқда. Ҳатто айримлар етти ёт бегона инсоннинг уруғидан ҳомиладор бўлиб, қилган иши жоиз эмаслигини билгач, энди нима қиламан, деб бош қотирмоқда. Хўш, сунъий уруғлантириш борасида динимиз таълимотида нима дейилади, қандай усули жоиз-у, қайсиси ҳаром? Мўмин-мусулмонлар ҳам бу усуллардан фойдаланса бўладими? Шу каби саволларга батафсил жавоб берувчи, ушбу масалаларга аниқлик киритувчи барча ҳукм ва кўрсатмаларни ўз ичига олган фатво ишлаб чиқиш ва халқимизга етказиш зарур”, - дея таъкидлаган Муфтий ҳазратлари.
Шунингдек, Усмонхон Алимов аёллар ва ёш болаларга зулм қилиш каби жамиятимизда учраб турган нохуш холатлар оғир гуноҳ экани, шунингдек, Ғарбдан кириб келаётган миллий ва диний қадриятларимизга мутлақо тўғри келмайдиган энг жирканч иллатларга қарши фатволар эълон қилиш орқали курашиш муҳимлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Мавзуга оид
18:33 / 05.04.2022
Диний соҳа вакиллари ва расмийлар «Бағрикенглик боғи»да кўчат ўтқазишди (фото)
22:00 / 17.01.2022
Ўзбекистонлик зиёратчилар учун умра тўлови оширилганига изоҳ берилди
19:21 / 16.08.2021
Иштихонда муфтий Усмонхон Алимовнинг жаноза намози ўқилди
14:11 / 16.08.2021