Бир неча йил аввал мутахассис, Йель менежмент мактаби профессори Эми Вжесневскига шу мавзу бўйича савол берганман ва унинг берган изоҳи менга анча ишончли туюлган. Вжесневскининг сўзларига кўра, талабалар "улар учун аталган иш тош остида яширин ва агар тошлар бирин-кетин ағдарилса, охир-оқибат топилади, деб ўйлашади".

Harvard Business Review нашри "The Power of Meaning: Crafting a Life that Matters" ("Мазмун  қудрати: Маъно касб этувчи ҳаётни яратиш") китоби муаллифи, Стэнфорд университети қошидаги Гуверов институтининг Ben Franklin Circles лойиҳаси раҳбари Эмили Эсфахани Смитнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаса-да, самарали ишлаш мумкинлиги ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Сўровномалар миллиениаллар учун ишдан маъно топиш юқори аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда. Бироқ, Вжесневски тадқиқотининг кўрсатишича, севимли иши билан шуғулланувчилар сони 50 фоиздан камроқни ташкил қилади. Унинг аксарияти талабалари учун яхши иш ва муваффақиятли карьера ҳақидаги ўй-фикрлар - ташвиш, пушаймон ва мутлақ қониқмаслик манбаи.

Улар, тахминимча, аксариятимиз иш орзуимиздагидек бўлмаса ҳам, онгли бўлиши мумкинлигини англаб етмаймиз. АҚШдаги энг кенг тарқалган касблар - сотувчи, ҳисобчи, ошпаз, официант ва офис клерки. Улар камдан-кам ҳолатларда "онглилик" билан боғлиқ, бироқ бу касб эгаларининг ўқитувчилар ва шифокорлар фаолияти билан боғлиқ жойи бор.  Уларнинг бари одамларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.

Ўз ишини бировга фойда келтириш учун имконият сифатида қабул қиладиганлар эса, кўпинча ўз ишинидан қониқиш ҳосил қилади, дея таъкидламоқда Пенсильвания университети қошидаги Уортон бизнес мактаби профессори Адам Грант.

Фото: Harvard Business Review

Бу деярли барча компанияларда ишлаб, ҳар қандай лавозимни эгаллаб, маъно топиш мумкинлигини билдиради. Охир-оқибат, аксарият ташкилотлар ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун товар ва хизматларни ишлаб чиқади ва бунда ҳар бир ходим у ёки бу даражада иштирок этади. Асосийси - компаниянгиз ва ўзингиз айнан қандай хизматни тақдим этаётганингизни тушуниш.