Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқболжон Холдоров Россиядаги халқаро турнир финалида мағлубиятга учради
Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича «Нефт мамлакатлари кубоги» да Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи спортчиси финал жангини ўтказди.
64 кг.гача вазнда рингга чиққан жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби Иқболжон Холдоров мезбонлар вакили Григорий Лизуненкога қарши жанг олиб борди.
Уч раунд якунига кўра, Холдоров очколар ҳисобида мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ҳасанбой Дўсматов -52 кг вазнда олтин медални қўлга киритганди. Бугун шунингдек яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларида иштирок этади. 75кг.га вазнда Исроил Мадримов Андрей Ковалчук билан, Санжар Турсунов (-91 кг) эса яна бир мезбон спортчи Василий Зверьянга қарши рингга кўтарилади.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026