
Тадбиркор Томас Оппонг Medium порталида эълон қилган эслатмасида ўзининг ақлий салоҳиятини ривожлантирмоқчи бўлганлар учун 33 сайт манзилини жойлаштирди. Сиз уларнинг бир қисмидан фойдалансангиз ҳам ҳаётингизда ўзгаришлар бўлишини кўрасиз.
Маълумки, интернет янги билимлар манбаси сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Чунки Оксфорд профессорининг ёзган китобини излаб юриш шарт эмас, чунки айни шу мутахассис онлайн курсларни ташкил этган бўлиши мумкин.
Бироқ таълим берувчи сайтлар сони кўпайиб бораётгани ҳам сезиларли муаммога айланган. Уларнинг ҳар бири ўнлаб ва ҳатто юзлаб курсларга эгалиги эътиборга олинса, фойдалиларини танлаш учун ҳам вақт талаб этилади. Қуйида тадбиркор ва блогер Томас Оппонг бу ташвишни енгиллаштиради. Фақатгина, бу сайтларнинг аксарияти инглиз тилидадир.
BBC Future — замонавий дунё ҳақидаги мақолалар ва видеолар сайти
99U — Етакчилик, самарадорлик ва ўзини тарбия қилишга доир YouTube-саҳифаси
YouTube EDU — Таълим видеоларини ўз ичига олган YouTube қисми
WikiWand — «Википедия» сайтининг анча пухта ишланган интерфейси
The long read (The Guardian) —The Guardian нашрининг ўйга толдирувчилар лавҳалар бўлими
TED — ўз тажрибаси билан ўртоқлашувчи илғор кишилар иштирокидаги видео
iTunes U — Етакчи университетларнинг маърузаларига бағишланган iTunes бўлими















