Жаҳон | 17:10 / 03.12.2017
10231
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ҳондурасда тартибсизликлар. 8 киши ҳалок бўлди

Ҳондурас Олий сайлов суди 26 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловлари натижаларини қайта ҳисоблашни иккинчи марта рад этди.

«Сиз келганингиз учун раҳмат, аммо биз янги учрашувни тоннги соат 9:30га белгилаймиз»,— дея суд раҳбари Давид Матамороснинг сўзларини келтирган La Prensa.

Ҳондурасда президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан сўнг тартибсизликлар бошланиб кетганди. Амалдаги президент Хуан Орландо Эрнандес тарафдорлари унинг мухолифати билан тўқнашувларга киришган. Бу тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда комендантлик соати жорий этилди.

Амалдаги президент ўзини сайловларнинг ғолиби деб эълон қилиб қўя қолган. У тегишли натижалар эълон қилинишини кутиб ҳам ўтирмаган. Мексиканинг Financiero портали хабарига кўра, Эрнандес овозларнинг 44 фоизини олган, унинг асосий рақиби, мухолиф альянсдан номзод – Сальвадор Насрулло эса тахминан 35 фоиз. 

Охирги маълумотларга кўра эса овозлар нисбати 42,92 фоизга 41,42 фоизни ташкил қилган. 

Ҳондурас қонунчилигига кўра, сайловларда шунчаки рақибдан кўпроқ овоз тўплашнинг ўзи кифоя қилади.

 

Мавзуга оид