Киевдаги илк каршеринг хизмати учун Ravon R2 автомобиллари харид қилинди
Украина пойтахти Киевда илк каршеринг хизматини йўлга қўяётган “Гетьманкар” компанияси 30 та Ravon R2 (Spark) автомобилини сотиб олди. Бу ҳақда autoconsulting.com.ua хабар бермоқда.
Каршеринг автомобилларни ижарага олишнинг ўзига хос тури бўлиб, у мобил дастур ёрдамида амалга оширилади. Машинани топиш, очиш ва ёпиш, ижара ҳақини тўлаш учун смартфон қўлланади. Бу хизматда мижоз машинани белгиланган ҳудуд ичида исталган жойда қолдириши мумкин.
Ravon R2 автомобили ушбу хизмат учун зарур бўлган барча текширувлардан ўтиб, қолган маркаларни ортда қолдирди. “Гетьманкар” раҳбари Тарас Гетманскийнинг айтишича, дастлаб уни машинанинг нархи ва унга хизмат кўрсатиш қиймати жалб қилган. Бироқ машина 4 ой эксплуатация қилингандан кейин унинг ўлчамлари Киевнинг тирбанд кўчаларида ҳаракатланиш ва парковка қилиш учун идеал мос келиши аниқланди. Шунингдек, машинада автомат узатмалар қутиси, кондиционер ва ойнакўтаргичларнинг борлиги ҳам муҳим роль ўйнаган.
Ravon’нинг расмий дилери “ТСМ Интер-Авто” компанияси Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев ва “Укр-УзАвто” дистрибьюторлик компанияси бош директори Фарҳод Абдуллаев иштирокида “Гетьманкар” каршеринг операторига 30 та Ravon R2 автомобилининг калитларини топширди. Хизмат 2018 йил январдан расман ўз ишини бошлашигача унинг автопаркида 100 та машина бўлади. Гетманскийнинг айтишича, автомобиллар миқдорини ҳар миллион кишига 1000 тага етказиш керак. Шунга кўра, 3 млн лик аҳолига эга Киевга 3 мингта машина керак бўлади.
Таъкидланишича, ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳақ тўлашнинг бир неча тури мавжуд: минут бўйича 4,2 гривнадан 6 гривнагача; соатбай хизмат учун 50-60 гривна ва кунбай 990 гривна. Ҳар бир тариф ёқилғи нархини ўз ичига олган.
Мавзуга оид
12:17
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024