Саакашвили учта модда бўйича айбланмоқда
Украина Бош прокуратураси Одесса области собиқ губернатори ва “Янги кучлар ҳаракати” партияси етакчиси Михаил Саакашвилига Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича қўзғатилган жиноий ишни тергов қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори матбуот котиби Лариса Сарган хабар берди.
"Саакашвили қидирувга эълон қилинди. Уни Украина Жиноят кодексининг 15-, 28- ва 256-моддасида назарда тутилган жиноятларни амалга оширишда гумонлашмоқда. Қидирув Миллий полиция тезкор бўлинмалари ва Украина Хавфсизлик хизматига топширилди", - дея ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Гап "Жиноятга суиқасд қилиш", "Шахслар гуруҳи томонидан жиноят содир этиш", шунингдек, "Жиноий ташкилотлар иштирокчиларига кўмак кўрсатиш ва уларнинг жиноий фаолиятини яшириш" моддалари ҳақида кетмоқда.
Украина Хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари сешанба куни Саакашвилини "жиноий ташкилотга кўмак кўрсатиш" айблови билан қўлга олишди. Бироқ сиёсатчининг бир неча юзлаб тарафдорлари махсус хизматнинг ичида қўлга олинган Грузия собиқ президенти бўлган автомобилини тўсиб қўйишди. Кейинчалик улар Саакашвилини УХХ машинасидан куч ишлатиш йўли билан чиқариб олишди. Шундан сўнг Саакашвили Олий рада ёнидаги бино олдига келди ва митингда иштирок этди, у ерда мамлакат президенти Пётр Порошенко, Бош прокуратура ва УХХ раҳбариятини истеъфога чиқариш, шунингдек, парламентда импичмент тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш борасидаги талабларини маълум қилди.
Аввалроқ Украина бош прокурори Юрий Луценко Саакашвили мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичга яқин бўлган одамлар, "биринчи навбатда Сергей Курченко" билан ҳамкорлик қилгани ҳақида маълум қилди. Маҳкама маълумотига кўра, Саакашвили сафдошлари мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишни ташкиллаштириш учун тахминан 500 минг доллар олишган. Кейинчалик Луценко Саакашвилини терговдан қочган инсон деб эълон қилди ва ундан 24 соат давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўнгилли равишда келишни талаб қилди. Маҳкама сиёсатчини қидирувга ҳам берган.
Чоршанба куни эрталаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Саакашвилини қўлга олишга яна бир бор уринишди, у Олий рада ёнидаги бино олдида жойлашган чодирлар лагерида бўлган. Бироқ сиёсатчининг тарафдорлари буни қилишга имкон беришмади. Айни дамда ҳукумат кварталида полициянинг кучайтирилган нарядлари хизмат олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Порошенкога мурожаат қилгани хабар берилганди. У Пётр Порошенкони провокацияларни тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024