00:21 / 06.12.2017
6046

Тайванликлар 9 соат давомида осмонда камалакни кузатишди

Фото: Chinese Culture University

Тайваннинг Тайбэй шаҳри аҳолиси 9 соат давомида осмонда камалакни кузатишди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.  

Камалак соат 06:57да пайдо бўлиб, соат 15:55да кўринмай қолган ва осмонда 8 соат 58 дақиқа турган.

“4 соатдан кейин биз барчадан камалакни суратга олишни ва бизга жўнатишни сўрадик”, деб айтмоқда шаҳардаги университет профессорларидан бири. Умумий ҳисобда камалакнинг 10 мингдан ортиқ сурати олинган. Мутахассислар ушбу ҳолатни Гиннес рекордлар китобида қайд қилиш учун исботлар тўплашмоқда.

Рекордлар китобида 1994 йилда Буюк Британиянинг Йоркшир аҳолиси 6 соат давомида камалакни кузатгани рекорд сифатида қайд қилинган.

Top