Саакашвили изолятордан ўз тарафдорларига мурожаат қилди
Одесса вилоятининг қўлга олинган собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўз тарафдорларини якшанба, 10 декабрь куни норозилик намойишига чиқишга чақирди. Бу ҳақда ҳимоячи Руслан Чернолуцкий томонидан эълон қилинган унинг баёнотида айтилади, деб хабар бермоқда «Украинская правда».
«Олибсотарлар ҳукумати мени ёлғон айблов билан ҳибсга олди», - дея маълум қилган Саакашвили.
Унинг сўзларига кўра, «шу тариқа улар фаолларни қўрқитишга уринишмоқда».
«Ҳеч нарсадан қўрқманг, якшанба кунги «Импичмент учун» тинч акциясига дадиллик билан чиқинг», - дея таъкидлаб ўтган сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Луганск полицияси собиқ бошлиғининг уйида ушлангани маълум бўлганди. Украина миллий полициясининг Луганск области бўйича бош бошқармаси собиқ бошлиғи Юрий Покиньбороданинг маълум қилишича, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилини унинг квартирасида қўлга олишган.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024