Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги қишлоқча 140 минг еврога сотилди
Германиянинг Бранденбург федерал еридаги Альвине қишлоқчаси аукциондан 140 минг еврога сотилди, деб хабар бермоқда Spiegel нашри.
Таъкидланишича, ҳудуди 16 минг квадрат метрни ташкил қиладиган қишлоқда бор-йўғи 15 киши яшайди. Қишлоқ унинг аввалги эгаси рентани тўлай олмагандан кейин сотувга қўйилган.
Берлиндан 100 км.ча узоқликда жойлашган қишлоқчада бир нечта уй, гаражлар ва ёрдамчи иншоотлар бор. Уйларнинг кўпида ҳеч ким яшамайди.
Аноним харидор қишлоқни телефон орқали сотиб олган. Қишлоқнинг дастлабки нархи 125 минг евро қилиб белгиланганди. Қишлоқнинг янги эгаси уни сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Мавзуга оид
10:40
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026