Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Федерер Швейцарияда йил спортчиси бўлди
Швейцариялик теннисчи Роджер Федерер ўз мамлакатида йил спортчиси деб топилди. Бу ҳақда Blick нашри хабар тарқатди.
Жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткаси ўз фаолиятида еттинчи марта Швейцариянинг энг яхши спортчиси деб топилмоқда. Жорий мавсумда Федерер 7 титуль соҳиби бўлди. Жумладан, Уимблдон ва Australian Open турнирларида ғалаба қозонди.
Федерернинг устози Северин Люти йил мураббийи сифатида тақдирланган.
Швейцарияда йилнинг энг яхши аёл спортчиси тоғ чанғиси спорти вакили Венди Холденер бўлди, у 2017 йилги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритганди.
Футбол бўйича Швейцария терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатига йўл олган ҳолда йилнинг энг яхши жамоаси бўлган.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026