Жаҳон | 18:40 / 11.12.2017
29821
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили президент қандай ўлишини кўрсатмоқчи

Фото: Українська правда

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили агарда уни қамоқхонага қайтаришса, очликни давом эттириш ҳақида ваъда берди, деб хабар қилмоқда «Украинская правда».

«Мен қўрқмайман. Мен президент қандай ишлаши мумкин эканини кўрсатдим, ҳамда президент қандай вафот этиши мумкинлигини ҳам кўрсатаман. Агарда улар мени қамоққа қайтаришса, мен охиригача очликни давом эттираман. Бироқ, барча ким бу қотилликни ташкил этганини биладиган бўлади», - дея айтиб ўтди у.

Унинг таъкидлашича, уни ўлдириши мумкин бўлганлар «Украина халқини ва украиналикларнинг озодликка бўлган интилишини ҳеч қачон ўлдира олмайдилар».

Шунингдек, Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киев судида Грузия ҳамда Украина мадҳияларини куйлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили судда ўзига таъриф бергани хабар қилинганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид