Ўзбекистон | 08:48 / 11.12.2017
4471
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳамда БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлик тўғрисида баёнот имзолади

Фото: Power Line

Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳвандлик ҳамда жиноятчилик бўйича бошқармаси 2018-2019 йилларда ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдорликлари бўйича қўшма баёнотни имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг 7-8 декабрь кунлари Вена шаҳрида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилот иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 24-йиғилиши доирасида имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси ахборот хизмати хабар берган.

Иштирокчи давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари минтақавий хавфсизлик, янги чақириқлар ва таҳдидлар билан курашда, жумладан ноқонуний наркотрафикка қарши туришда ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид