Спорт | 16:30 / 12.12.2017
11139
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» қишда Бразилиядан футболчи харид қилади

«Палмейрас» ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.

AS хабарига кўра, каталонлар клуби 23 ёшли колумбиялик футболчини келгуси йил ёзида трансфер қилмоқчи эди, аммо бу трансфер январдаёқ амалга ошириладиган бўлди.

Бунга Самюэль Умтити жароҳат олгани ва Хавьер Маскерано кетаётгани сабаб бўлмоқда.

Ушбу трансфер қиймати 9 миллион еврони ташкил қилади. «Барселона» декабрь ойи охиригача Минанинг келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиб қўймоқчи.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид