15:00 / 13.12.2017
12532

Қирғизистон президенти Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

ЎзА хабарига кўра, олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

«Мамлакатимизнинг бош майдонида қад ростлаган Мустақиллик ва эзгулик монументи Ўзбекистон танлаган йўл – мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт тимсолидир. Ушбу монумент теран маъно-мазмуни, ғоявий-бадиий ечими билан Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини ўзида ифода этади», дейилган хабарда. 

Сооранбай Жээнбеков Мустақиллик майдони тинчлик, дўстлик ва эзгуликни тарғиб қилишда, ўзбек халқининг буюк келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга меъморий мажмуа эканини алоҳида таъкидлади. 

Top