Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор битимни маъқуллади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегараолди вакиллари фаолияти тўғрисидаги 2017 йилнинг 5 сентябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.
Қонун Жўқорғу Кенеш томонидан 2017 йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинди.
Ушбу Битимдан кўзланган асосий мақсад – Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини қўриқлаш соҳасидаги ва Қирғизистон Республикаси Давлат чегараси участкаларида чегараолди вакиллари фаолиятини тартибга солиш, чегарадаги ҳодисаларга ечим топиш ҳамда давлат чегарасида режимни сақлаб туриш бўйича ўзаро муносабатларига боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишдир.
Қайд этилишича, ушбу Битимнинг ратификацияси Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида чегарадаги ҳодисаларни тартибга солиш, чегарадан ўтишда қўшма текширувларни амалга ошириш ҳамда чегараолди вакиллари иши бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади.
Қонун ўн кундан сўнг кучга кириши таъкидланган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026