08:20 / 14.12.2017
44731

6 ёшли болакай YouTube орқали 11 млн доллар ишлаб топди

Фото: Thestar.com

6 ёшли Райан исмли болакайнинг YouTube-каналига 10 млн фойдаланувчи обуна бўлган. Болакайнинг бундай кўп обуначиларга эга бўлишининг сири у болалар ўйинчоқларини синовдан ўтказади.

Райаннинг бу синовларини унинг ота-онаси суратга олади. Улар фарзандларига 2015 йил март ойида Ryan ToysReview номли видеоканал очиб беришган. 

Болакайнинг канали тезда оммалашиб кетган. Бу канал мавжуд бўлгандан бери унда жойланган видеолар умумий ҳисобда 16 млрддан кўпроқ намойиш йиққан.

Яқинда Forbes дунёнинг энг катта ҳақ олувчи блогерлари рўйхатини чоп этди. Бу рўйхатга охирги бир йил ичида 11 млн доллар ишлаб топган Райан ҳам киритилди. Бундай муваффақиятдан кейин боланинг онаси мактабдаги ишини ташлаб, бор эътиборини ўғли иштирокидаги видеоконтентни яратишга қаратган.  

“Мен мактабдаги ишимни ташлаб, видеони суратга олиш ва монтаж қилишга тўлиқ берилиб кетдим”, деб айтган боланинг онаси. 

Top