Kun.uz таҳририятига Фарғона вилоятидаги тадбиркор номидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, «Қиргули коммунал сервис» МЧЖ раҳбари Д.Абдуллаевнинг фаолияти​ Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан яратилаётган сунъий тўсиқлар туфайли касодга учрамоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири довон оша Фарғона водийси томон йўл олди.

Маълум қилинишича, Абдуллаев бошчилигида​ уч йилдан буён муваффақият билан фаолият олиб бораётган жамият Фарғона шаҳри ва унинг атрофида яшовчи аҳолига коммунал хизмат кўрсатиб келади. Яъни, «Қиргули коммунал сервис» МЧЖ маиший чиқиндиларни йиғиштириб олиш, саралаш ва қайта ишлаш билан шуғулланди. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ишчилар маиший чиқинди ўз вақтида йиғиштириб олиш учун махсус техника воситаларининг ҳар бирида GPS узатгичи ўрнатилгани, саралаш учун эса махсус майдон ташкил этилганини намойиш этди. Ходимлар маиший чиқиндилар орасидан нон ва сабзавот бўлакларини ажратиб олиб, ювилган ҳолда чорва молларига емак сифатида беради. Ичимлик идишлари, шишалар ҳам исроф этилмай, қайта ишлаш пунктига юборилади. 

Шунингдек, жамият аъзолари аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва тўловларни ўз вақтида ундириб олиш учун «CleanCity» электрон биллинг тизимини ишга туширган бўлиб, ҳар бир тўлов шаффоф ва онлайн платформа орқали бошқариб борилади. Аҳоли мобил илова орқали пул ўтказмасини амалга ошириши ва шу заҳоти квитанция чекини электрон тарзда қабул қилиши мумкин. Шунингдек, махсус ташкил этилган пунктга ташриф буюрган ҳар бир мижоз тўловларни нақд ёки банк пластик карточкаси орқали бажариши белгиланган. 

Замонавий талаб ва стандартларга мос ишни йўлга солган тадбиркор эндиликда умумий қиймати 1,1 млрд. сўмни ташкил этувчи тўрт босқичли лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий банклардан бирига мурожаат қилганди.

Абдуллаевнинг фаолиятини ижобий баҳолаган банк мутасаддиларни унга йирик миқдордаги кредит маблағларини тақдим қилган. Бир қараганда барча иш жойида, лойиҳа ишга туширилган.

Аммо, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Р.Раҳимжонов раислигида ўтказилган йиғилишда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига санитар корхоналарни бириктириш бўйича қарор қабул қилинди. 2017 йилнинг март ойига қадар 16та МФЙ аҳолисига хизмат кўрсатиб келаётган «Қиргули коммунал сервис»