Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Бишкек ўртасида авиарейслар сони 23 декабрдан оширилади
23 декабрдан Бишкек-Тошкент ва Тошкент-Бишкек авиарейслари ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади, 2018 йилдан эса Ўш-Тошкент ҳамда Тошкент-Ўш авиарейси тикланади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири Жамшидбек Калилов Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф якунлари бўйича журналистларга айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони 2 та авиарейсни ва Ўзбекистон томони 2 та авиарейсни амалга оширади.
Кейинги йилдан Тошкент-Бишкек-Балиқчи темир йўл рейси йўлга қўйилади, бу мавсумий рейс бўлади, кўпроқ туристларга мўлжалланади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
«Автотранспорт бўйича Қирғизистон минтақалари ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасида мунтазам йўловчи йўналишларини тиклаш имконияти кўриб чиқилмоқда. 2018 йилдан мамлакатлар ўртасида юк ташувлари бўйича ҳам ишлар тикланади. Ташувлар учун ички тарифларни тартибга келтириш бўйича музокаралар олиб борилди, бу бизнинг ташувчилар учун муҳим ҳолат. Бу ҳозирда мамлакат шимолидан жанубига олиб ўтилаётган деярли барча юклардир. Ўзбекистон томонидан Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига катта қизиқиш билдирмоқда, 25 декабрда 3 давлатдан бўлган экспертлар Тошкентда шу масала бўйича учрашув ўтказадилар. Улар ҳаттоки лойиҳага молиявий жиҳатдан ҳам қўшилишлари мумкинлигини айтишди. Биз ўзимизнинг йўналиш вариантида қолмоқчимиз, бугунги кунда қиймат 5 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этади», - дея хабар берди у.
Мавзуга оид
10:26 / 16.04.2026
Тошкент — Ереван авиарейси қайта тикланиши мумкин
19:57 / 18.03.2026
19 мартдан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади
23:12 / 28.02.2026
“Қайноқ нуқта”га айланган Яқин Шарқ: юзлаб рейслар бекор қилинди
13:55 / 28.02.2026