Спорт | 10:28 / 14.12.2017
19960
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик футболчи Роберто Карлоснинг машҳур голини такрорлади (видео)

Туркиянинг “Бужаспор” клуби ҳимоячиси Абдуллоҳ Баликув бразилиялик футболчи Роберто Карлоснинг бурчакдан дарвозага киритган машҳур голини такрорлай олди. Футболчи ушбу голни Туркия кубогининг 1/16 финалида “Сивасспор” дарвозасига киритди. 

Баликув ушбу голни учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ киритган. У чап қанотдан ҳужумга қўшилиб, рақиб дарвозаси томон бехато зарба йўллай олган. 

Роберто Карлос ўзининг машҳур голини Мадриднинг “Реал” клуби сафида деярли 0 градусли бурчакдан “Тенерифе” дарвозасига киритганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид