Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ҳайдовчисиз метро линияси ишга туширилмоқда
Туркиянинг Истанбул шаҳрида 15 декабрда дунёдаги илк тўлиқ автоматлаштирилган линия очилади. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри хабар бермоқда.
15 декабрда 20 километрлик линиянинг ярми очилади, қолгани эса 2018 йил июнда ишга туширилади.
“Ускюдар-Санжактепе” метро линиясининг биринчи босқичини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған очиб беради.
Линия иккита йирик транспорт линияси – ер усти Метробус йўли ва Мармарай метроси билан боғланади.
Линия ҳаммаси бўлиб 16 та станциядан иборат бўлади ва тўлиқ қувват билан ишлаганда кунига 700 мингга яқин йўловчини таший олади.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
15:36 / 07.04.2026