Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
46 млрд доллар. Япония рекорд даражадаги мудофаа бюджетини қабул қилади
Япония ҳукумати 2018 йилнинг апрель ойида бошланадиган келаси молия йилида мудофаа мақсадлари учун рекорд миқдорда – 46 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» Япония ОАВга таянган ҳолда хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат ҳукумати маблағларнинг аксарият қисмини Шимолий Корея томонидан эҳтимолий ҳужумлардан ҳимояланишга мўлжалланган қурол-яроғни сотиб олишга йўналтиришни режалаштирган.
Таъкидланишича, Япония ракеталарга қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлашни ҳам мўлжалламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ҳукумати Жанубий Корея Пхеньянга унинг ядровий дастури туфайли жорий этилган янги санкцияларига «катта нарх» тўлашини маълум қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
08:33 / 04.06.2026