Жаҳон | 11:09 / 16.12.2017
49700
2 дақиқада ўқилади

«Қутурган итлар». КХДР кескин баёнот билан чиқди 

Фото: Reuters

КХДР ҳукуматининг маълум қилишича, Жанубий Корея Пхеньянга унинг ядровий дастури туфайли жорий этилган янги санкцияларига «катта нарх» тўлайди. Бу ҳақда «Рёнхап» Корея Марказий телеграф агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«АҚШга хизмат қилувчи қутурган итларнинг аҳмоқона санкциялари ва босими, фақат уларни [Жанубий Кореяни, - таҳ.] катта нарх тўлашга мажбур қилади», - дея маълум қилди миллий муроса бўйича Шимолий Корея маслаҳатлашув кенгашининг ўз номини ошкор этмаган вакили.

Таъкидланишича, Сеул жорий ҳафтада КХДРга қарашли 20 та ташкилот ҳамда бу давлатдан бўлган 12 нафар кишини Пхеньян ядро дастурини халқаро молиялаштириш билан кураш доирасида ўзининг санкция рўйхатига киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Шимолий Кореяга оид баёнот берганди. Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, халқаро ҳамжамият КХДР билан урушга йўл қўймаслик бўйича барча чораларни кўриши лозим. 

Мавзуга оид