Бозорнинг бузилишига ким буйруқ берган?
Kun.uz таҳририятига келиб тушган мурожаатда ёзилишича, Сурхондарё вилояти, Музработ тумани ҳокимлиги бир нечта тадбиркорларнинг шахсий мол-мулкини ноқонуний равишда бузиб, ҳеч қандай қарор ё ҳужжатсиз янги объект қурилишини режалаштирмоқда. Kun.uz мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоятига йўл олди.
Маълум қилинишича, Музработ туманидан ўтувчи М-39 магистрал йўли ёқасида жойлашган деҳқон бозори сўнгги пайтда замонавий фойдаланиш талабларига жавоб бермай қолган. Бозор атрофида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига эга бўлган тадбиркорлар ўз хоҳишига кўра, бинони бузиш ва қайта қуриш бўйича тилхат (ёки тушунтириш хати) кўринишида ёзма розилик хатига имзо қўймоқда. Уларнинг айтишича, айни вазиятда шубҳали бир ҳолат юзага келган. Гап шундаки, бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган хусусий мулк эгалари ҳеч қандай мол-мулк кафолати ҳақида хат олмаган ёки ҳокимнинг тегишли қарори билан таништирилмаган.
Агар бу мажбурий бузиш ишлари ҳисобидан бўлса, ҳокимлик маълум миқдорда компенсация пули бериб, ўрнатилган тартибда қурилиш ишлари олиб борилиши шарт. Бу машмаша эса деярли бир йилдан буён чўзилиб келмоқда.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган туман ҳокими ўринбосари Қилич Каримовнинг таъкидлашича, «Юртим Жамоли» маҳалласида жойлашган Деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳамда унинг атрофида фаолият юритаётган «Савдо дўкони» биноларини шаҳарсозлик талаблари асосида қайта реконструкция қилиш бўйича туман ҳокимининг тегишли қарори мавжуд.
Ушбу қарорда айтилишича, туман «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси раҳбари С.Давлатов зиммасига «мазкур объектларда қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилган». Соддароқ қилиб айтганда, бозор ва унинг атрофидаги савдо дўконлари қайта таъмирдан чиқарилгач, янги дўконлар яна шахсий мулк эгаларига расмийлаштириб берилади. Айни шу сўзларни туман ҳокими ўринбосари ҳам такрорлади.
«Мулкка эгалик ҳуқуқи кадастр томонидан тасдиқланган ҳар бир тадбиркорнинг ери ўзига расмийлаштириб берилади. Туманимизни обод қилишнинг нимаси ёмон, ахир ўзи қуриб, биз талаб қилган шартлар бўйича объектни битказади», дейди у.
Kun.uz мухбири қўлга киритган изоҳ билан тадбиркорлар билан яна суҳбатлашишга қарор қилди. Уларнинг айтишича, бир йил давомида мана шундай тушунтириш берилмай, ҳамма бузиш ишлари тунд ҳолатда олиб борилган.
«Мана, ҳокимликнинг қарори бор экан, шундай режаси ва тартиби белгиланган экан, нега бизга хабар қилмайди? Ахир, бир йилдан ошиқ вақт ўтмоқда! Биз ҳам савдо қилишни, даромад топишни истаймиз-ку. Энди барчаси ойдинлашди», дейди тадбиркорлардан бири.
Ҳар доимгидек, хулоса ўқувчининг ўзидан: бу масалада ҳеч ким ҳақ ёки ноҳақ эканлигини кўрсатмоқчи эмасмиз. Шунчаки, олиб борилаётган ислоҳот, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халққа тўғри тарғиб қилиниши лозим. Барча билан бамаслаҳат иш олиб бориш, қадим халқимизнинг азалий одоби ҳисобланади.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
Мавзуга оид
16:15 / 25.09.2024
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
22:16 / 18.05.2024
Сурхондарёда Cobalt светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб болаларни уриб юборди
13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди
12:19 / 25.01.2023