Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миржалол Қосимов «Алания афсоналари» ўйинида иштирок этиб, гол урди
Шимолий Осетия маркази Владикавказ шаҳрида, Осетия терма жамоаси билан «Алания» клубининг 1995 йилги чемпион таркиби ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
«Спартак» стадионида ўтган қизиқарли баҳсни 12 минг томошабин кузатиб борди ва у 5:5 ҳисобида якунланди.
Осетия терма жамоаси таркибида Россия Премьер-Лигаси ва Миллий футбол лигасида иштирок этувчи футболчилар - Алан Дзагоев, Сослан Жанаев, ака-ука Габуловлар, Алан Касаев, Руслан Камболов ва бошқалар ўйнади.
«Алания афсоналари» таркибида ҳамюртимиз, «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам иштирок этиб, ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Ўртоқлик ўйини
Осетия терма жамоаси - Алания афсоналари - 5:5
Голлар: Георгий Габулов (2), Спартак Гогниев (2), Алан Засеев - Миражол Қосимов, Анатолий Канишчев, Георгия Базаев, Виталия Чочиев, Сослан Таказов
Мавзуга оид
12:06 / 25.11.2025
Фабио Каннаваро ва Миржалол Қосимов ЖЧ–2026 қуръаси маросимида иштирок этади
18:08 / 08.01.2024
Шацкихнинг Хитойга бормагани, Қосимов ва Гейнрихдан супергол ва Баҳрайндан аламли мағлубият. Осиё кубоги-2004ни қандай эслаймиз?
08:03 / 22.08.2023
«Барселона» афсоналари Қирғизистонда ўртоқлик ўйинини ўтказади
13:00 / 12.11.2022