Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда муз спорти саройи қурилади ва хоккей жамоаси ташкил этилади
Самарқанд вилоятида муз спорти саройи қурилади ва хоккей жамоаси ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов Самарқанд шаҳрида кам таъминланган оилалар, ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар, чин етим ва ногиронларга турар-жой топшириш маросимидан сўнг, шаҳар фаолларига ташаккурнома билдириш чоғида маълум қилди.
— Қурувчиларимиз Самарқандда йирик муз спорти саройи қуришни режалаштиришмоқда. Ҳозир ушбу саройни барпо этиш учун ер танланмоқда. Балки Сўғдиёнадаги истироҳат боғида ташкил этилар. Муз спорти саройида қишин-ёзин фарзандларимиз конкида учиш, фигурали учиш, муз устида рақс тушиш каби спорт турлари билан шуғулланишади. Шунингдек, Самарқандда хоккей жамоаси ҳам ташкил этилади, — деди Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида муз спорти саройи очилиши ҳақида илгари хабар берган эдик.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026