Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолиги учун сўнгги 18 йил ичидаги биринчи сайловлар бўлиб ўтди, уларнинг натижалари Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди:
Физика-математика фанлари бўйича
Азамов Абдулла - Фанлар академияси Математика институти бўлим мудири
Бахадирханов Мухамед Кабир - Тошкент давлат техника университети кафедра мудири
Бахрамов Сагдилла Абдуллаевич - Фанлар академияси физика-математика ва техника фанлари бўлими раҳбари-илмий котиби
Зайнабидинов Сиражидин - Андижон давлат университети профессори
Лақаев Саидахмат Норжигитович - Самарқанд давлат университети кафедра мудири
Усманов Тимурбек - Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири
Эгамбердиев Шухрат Абдуманнапович - Фанлар академияси Астрономия институти директори
Кимё фанлари бўйича
Жалилов Абдулахат Турапович - “Тошкент кимё-технологиялар илмий-тадқиқот институти” давлат унитар корхонаси директори
Ибрагимов Бахтияр Туляганович - Фанлар академияси бош илмий котиби
Намазов Шафаат Саттарович - Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири
Тураев Аббасхан Сабирханович - Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори ўринбосари
Биология фанлари бўйича
Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич - Инновацион ривожланиш вазири
Сабиров Равшан Заирович - Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лаборатория мудири














