Иқтисодиёт | 09:47 / 30.12.2017
5132
2 дақиқада ўқилади

Goldman АҚШ солиқ қонуни туфайли 5 млрд доллар даромад кўради

Фото: Reuters

Goldman Sachs Group Inc. молия муассасасининг йилнинг тўртинчи чоракдаги даромади 5 млрд долларни ташкил этади. Шу билан Goldman Sachs солиқ ислоҳотининг корпоратив даромад олишга бир томонлама таъсирига доир тафсилотларни эълон қилган биринчи банк бўлди. 

Президент Дональд Трамп ташаббуси билан 25 декабрь куни кучга кирган солиқ ислоҳоти қисқа муддатда оғриқли кечиши, бироқ дунё бўйлаб бизнес юритадиган Goldman каби корпорацияларига узоқ муддатли истиқболда даромад келтириши тахмин қилинар эди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги. 

Citigroup ва JPMorgan Chase & Co каби йирик компаниялар келгуси йилларда хориждаги 2,8 трлн доллардан ортиқ маблағ АҚШга қайтишини тахмин қилган эди. Уларга бир марталик солиқ солиниши Америка федерал даромадини 339 млрд долларга ошириши керак. 

Бу чоралар халқаро корпорацияларга бирмунча қийинчиликлар яратади, аммо улар белгиланган солиқни 8 йил мобайнида тўлаш имконига эга бўлишади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид