07:19 / 06.01.2018
14513

Хитойда кучли қор ёғиши туфайли 10 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Фото: REUTERS / Stringer

Хитой шарқидаги Анхой вилоятида кучли қор ёғиши туфайли 3 январдан 5 январгача 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Аввалроқ Цзянсу ва Хубэй вилоятларида 2 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Таъкидланишича, ушбу қор ёғиши охирги 10 йил ичидаги энг кучлиси деб тан олинган.

Кучли қор ёғиши туфайли Хитойнинг 5 та вилоятидан 200 дан кўпроқ киши эвакуация қилинган, яна 100 га яқин киши шошилинч ёрдамга муҳтож. Бундан ташқари, кўп қор туфайли 200 дан кўпроқ уй вайрон бўлган, 400 га яқинига талофат етган. Қишлоқ хўжалиги майдонларига ҳам зарар етган. Ҳукумат ушбу табиий офатдан кўрилган иқтисодий зиённи 500 млн юандан (80 млн долларга яқин) кўпроққа баҳоламоқда.  

Табиий офат темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракатланишини издан чиқарган.

Top