Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи янги ижтимоий видеороликни суратга олди. У коррупция мавзусига бағишланган.
Видеороликда ўзбек киносининг таниқли актёрлари суратга тушган. Тасвирларда енгил автомашинани таъқиб этиб келаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини кўриш мумкин.
«Порани у ўз хоҳиши билан берди, ҳеч ким уни мажбур қилгани йўқ. Бунинг устига уни пора дейишга ҳам арзимайди, майда пул. Йўқ, бу жиноят эмас!» - дейди роликдаги бош қаҳрамон.
Роликка эса «Қонун доимо биз билан» сўзлари якун ясаб берган.







