Жаҳон | 18:08 / 17.01.2018
11594
1 дақиқада ўқилади

«Афв этилмайди!» - Грузия президенти Саакашвили ҳақида гапирди

Фото: РИА "Новости"

Грузия президенти Георгий Маргвелашвилининг маълум қилишича, собиқ давлат раҳбари, мамлакатда сиртдан жазога тортилган Михаил Саакашвилини афв этишни режалаштираётгани йўқ.

- Мен нега Саакашвилини афв қилишим керак? Прокуратура айбловни қандай қўйиш, терговни қандай олиб боришни, судья эса афв этиш ҳақидаги моддадан ноқонуний фойдаланиш бўйича чегарани аниқлай олмаяпти, - дея айтиб ўтди Маргвелашвили "Рустави 2" телеканали эфирида.

Шунингдек унинг таъкидлашича, афв этиш – бу суд хатосини тўғрилаш эмас, балки бошқа одамга нисбатан ачиниш акти ҳамда у Саакашвилига нисбатан бундай ҳолатни амалга ошира олмайди.

Мавзуга оид