Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Вашингтонда яна бир йирик амалдор билан учрашди
Фото: KUN.UZ
2018 йилнинг 17 январь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2017 йил 19 декабрдаги телефон орқали батафсил мулоқоти давомида маълум қилинган мақсадларни амалий жорий этиш доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози қамалини давом эттирса, Эрон учта денгизни ёпиш билан таҳдид қилди
20:51 / 15.04.2026
TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди
09:41 / 15.04.2026