Ўзбекистон | 13:30 / 23.01.2018
16578
1 дақиқада ўқилади

Устюртда газнинг саноат миқёсидаги янги захиралари очилди

Фото: Ўзбекнефтегаз

Янги 2018 йил нафақат Ўзбекистон нефтгаз тармоғи, балки бутун мамлакат учун ҳам муҳим воқеадан бошланди. Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захираларини очишга эришилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган кон-геофизика ишлари туфайли 2018 йил январь ойи бошларида 3 600 метр чуқурликда газ ва конденсатнинг саноат ҳажмларидаги захираларини топишга эришилди.

Сурғил кони мамлакат нефтгаз саноатини ривожлантириш дастурида яқин истиқбол учун муҳим вазифалардан бирига айланди. Уни очиш ва фойдаланишга топшириш қимматбаҳо ресурсларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, тармоқ инфратузилмасини янада кенгайтиришга қаратилган.

Яқин вақтларда мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш ишлари бажарилади ва Қуйи Сурғил конида геологик қидирув ишларнинг янги йўналишлари юзасидан самарали таклифлар тайёрланади.

Фото: Ўзбекнефтегаз
Фото: Ўзбекнефтегаз
Фото: Ўзбекнефтегаз
Фото: Ўзбекнефтегаз

Мавзуга оид