Жаҳон | 07:30 / 23.01.2018
12576
1 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги энг нуфузли компания маълум қилинди

Фото: Lucas Jackson / Reuters

Fortune журнали жаҳондаги энг нуфузли компаниялар рўйхатини эълон қилди, уни тузишда 3 мингдан ортиқ топ-менежерлар, таҳлилчилар ва экспертлар сўровдан ўтказилди. Рўйхатдаги биринчи ўнта ўринни Америка компаниялари эгаллади.

Fortune талқинига кўра, энг нуфузи баланд компанияга Apple айланди, иккинчи ўринни Amazon, учинчи – Alphabet, тўртинчи поғонани – Berkshire Hathaway эгаллади. Бешинчи ўринда – Starbucks қаҳвахоналар тармоғи. Netflix 11-, Facebook 12-поғонадан жой олди. Америкадан бўлмаган бошқа компаниялардан фақатгина BMW энг юқори поғонани банд этди – 19.

Fortune Korn Ferry компанияси билан рўйхатни тузишда 1,5 минг номзодни таҳлил қилиб чиқди: Американинг даромад бўйича 1 мингта энг йирик компанияси, шунингдек, Fortune-500 рўйхатида АҚШдан бўлмаган, 10 млрд доллардан ортиқ даромадга эга бўлган компаниялар. Кейинчалик журнал рўйхатни 29 мамлакатдан 680 та компанияга қадар қисқартирди.

Мавзуга оид