Жаҳон | 14:37 / 27.01.2018
10962
1 дақиқада ўқилади

Қарийб 400 нафар террорчи йўқ қилинди - Туркия

Фото: Reuters

Туркия қуролли кучлари Суриянинг Афринидаги «Зайтун новдаси» амалиёти давомида қарийб 400 нафар террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Anаdolu мамлакат бош штабига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, турк ҳарбий хизматчилари амалиётнинг етти куни давомида 394 террорчини йўқ қилган ва Сурия шимоли-ғарбидаги 340 объектга зарбалар берган.

«Туркия армияси Африндаги тинч аҳолига зарар етказмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда», - дея таъкидланади маҳкама баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли АҚШни Суриядаги қуролланган курдлар тузилмалари масаласи бўйича берилган барча ваъдаларни бузишда айблаганди.

Мавзуга оид